Ўзбекистон | 11:33 / 18.01.2022
2144
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё, Наманган ва Андижонда фуқароларни ишга киритишни ва хорижга ишга юборишни айтиб фирибгарлик қилган шахслар ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Термиз шаҳрида фуқарони ишга киритиб қўйишини, Наманган ва Андижонда фуқароларни ишга киритишни ва хориж давлатларига ишга юборишини айтиб фирибгарлик қилган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Термиз қўриқлаш отряди муҳандиси С.Д., фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни қўриқлаш отрядига ишга киритиб қўйиш эвазига олган 2 300 АҚШ долларидан 1 300 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, департамент, ДХХ ва ИИВнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.К. бошқа бир фуқаро Ю.ни 4 500 АҚШ доллари эвазига Кореяга ишга жўнатишга келишиб, олдиндан 2 000 АҚШ доллари ва 10,9 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бундан ташқари, департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Н. фуқаро А.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига Латвияга ишга юборишга ишонтириб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, текширувда М.Н. бошқа бир фуқаро А.А.ни ҳам Сербия давлатига ишга юбориш эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид