14 январь куни Тонга архипелагида сув остидаги Ҳунга-Тонга-Ҳунга-Ҳаапай вулқони уйғонди ва унинг ортидан қатор цунамилар юзага келди. Вулқон отилиши оқибатида сувости кабеллари зарарланган, натижада бутун архипелаг бўйлаб телефон алоқаси ва интернет узилган. Сунъий йўлдош орқали алоқа ҳам атмосферага кўтарилган катта ҳажмдаги кул туфайли узилишлар билан ишламоқда, шу туфайли, ҳозирга қадар бу фалокат оқибатлари кўлами маълум эмас. Расмийлар уч киши қурбон бўлгани ва ўнлаб кишилар бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган.

Тонга соҳиллари яқинида вулқон уйғониши. ​​​​Tonga Geological Services/via REUTERS

Вулқон отилишидан кейин Тинч океани қирғоқларига баландлиги бир метрдан ошиқ тўлқинлар ёпирила бошлаган - тўлқинлар Япония, АҚШнинг ғарбий соҳиллари ҳамда Перугача етиб келган.

Японларнинг Himawari-8 сунъий йўлдоши орқали олинган тасвирда сув остидан вулқон уйғониши қанчалар катта кўламда бўлганини кўриш мумкин. National Institute of Information and Communications Technology (NICT)/via REUTERS
Янги Зеландия ҳарбий самолёти Тонгадаги Номука шаҳридаги ўсимлик дунёси қай аҳволга тушганини кўрсатди. 17 январ. New Zealand Defence Force/via REUTERS
Тонга пойтахти Нукуалофанинг вулқон кули ёпирилишидан кейинги кўриниши, сунъий йўлдош орқали олинган тасвир, 18 январ. ©2022 Maxar Technologies/via REUTERS

Тонгадаги вулқон туфайли нефть сизишидан Перу соҳиллари ифлосланди.

Фото: Cris Bouroncle / AFP
Канаданинг Ҳамилтон шаҳрида қор босган автотураргоҳни тозалаётган киши. REUTERS/Carlos Osorio