Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда отасига тегишли фермер хўжалиги ерининг гектарини 15 минг доллардан сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида отасига тегишли фермер хўжалиги ерининг ҳар бир гектарини 15 000 АҚШ долларидан сотмоқчи бўлган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Каттақўрғон туманида ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаро Ж.М. отаси раҳбарлигидаги “Ў.М.” фермер хўжалигига қарашли ерни фуқаро М.га ҳар бир гектарини 15 000 доллардан ҳисоблаб сотишга келишиб, 5 гектар ер учун олдиндан 3 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026