Дам олиш кунлари Киев шаҳри атрофида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, захирага олинган украинлар ва тинч аҳоли вакиллари иштирокида ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Аввалроқ Украина ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш мақсадида тинч аҳоли учун оммавий машғулотлар ўтказилишини маълум қилганди.

Россия босқини рўй бериши ҳақидаги хавотирлар фонида ташкиллаштирилган машғулотлар чоғида оддий фуқаролар Ғарб мамлакатларида таълим олган инструкторлар томонидан фавқулодда вазиятларга тайёрланган.

Одатда қишда ҳам иссиқ бўладиган Америка жанубида ҳарорат пасаймоқда, шимолда анча вақтдан буён қор бўронлари давом этмоқда, ўрта ғарбда эса сув тошқинлари кузатилмоқда.
Бостонда кунлик ёғин миқдори бўйича аср бошидаги рекорд янгиланган, 2003 йилда бир кунда ёғган қор баландлиги қарийб 60 сантиметрга етганди.







































