Жаҳон | 16:33 / 01.02.2022
5594
1 дақиқада ўқилади

Италиядаги дорихоналарда харидорларга "ҳаракатланиш учун бепул дори" бериш бошланди

Бундан мақсад, жисмоний машқлар ва ҳаракатланиш кўплаб касалликларнинг давоси эканлигини одамлар онгига сингдиришдир.

Фото: Getty Images

Италиядаги дорихоналарда харидорларга "ҳаракатланиш учун бепул дори" бериш бошланди , деб ёзади The Mayor.

"Ҳаракатланиш учун дори" машқ заллари, фитнес-клублар ва бассейнларга бепул қатнаш учун купонлардан иборат. Улар оддий дорилар қутисига солингани сабабли "дори" деб аталмоқда.

Мазкур кампаниядан мақсад, жисмоний машқлар ва ҳаракатланиш кўплаб касалликларнинг давоси эканлигини одамлар онгига сингдиришдир.

Ушбу акция Италия спорт департаменти, спорт тадбирларини тарғиб қилиш билан шуғулланувчи Uisp нотижорат ташкилоти ва мамлакатнинг 235 муниципалитети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мамлакатдаги барча дорихоналар ва шифохоналарга 480 минг қути "ҳаракатланиш учун дори" тарқатилади, натижада италияликлар спорт залларида бир ой давомида турли жисмоний машғулотлар билан бепул шуғулланиш имконига эга бўлади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид