Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram иловасининг янгиланган 8.5 талқини тақдим қилинди
Фото: Kun.uz
31 январь куни Telegram жамоаси илованинг янгиланган 8.5 талқинини тақдим қилди. Ушбу янгиланишларда осон яратиладиган видеостикерлар, ихчам анимацияли реакциялар, кўрилмаган реакцияларни текшириш тугмаси, чатлар орасидаги яхшиланган навигация ва бошқа янгиликлар мавжуд.
Telegram оддий видеолардан ўгириладиган стикерларни ҳам қўллаб-қувватлаш имкониятини қўшмоқда. Натижада, исталган фойдаланувчи исталган видеомуҳаррир дастури ёрдамида батафсил анимацияли стикерларни осон яратиши мумкин.
Реакциялар анимациялари ихчамлашмоқда, каттароқ эффект юбориш учун менюдаги реакцияни босиб туриш керак бўлади.
Шунингдек, интерактив эможилар каби реакциялар энди синхронланади, натижада қабул қилувчилар анимацияларни реал вақт режимида кўради.
Реакциялар фақат ҳиссиётларни ифодалашдан ташқари саволларга ҳам жавоб бериши инобатга олиниб, энди улар ўқилганлик белгисига ҳам эга бўлади.
Янги реакциялар ва интерактив эможилар
Бу янгиланишда 5 та янги реакция қўшилди, шунингдек, бу реакцияларни интерактив эможи сифатида ҳам юбориш мумкин.
Охирги очилган чатлар навигацияси – ўқилмаган каналлар бўйлаб ёки чатлар орасида ҳаракатланганда муайян чатга қайтиш учун «Орқага» тугмасини босиб туриш мумкин. Узатилган хабарлар, ҳаволалар, фойдаланувчи номлари, профиллар ва бошқалардан чатлар очилса, улар рўйхатга қўшилади.
Шунингдек, Telegram дастурчилари чақирув сифатини яхшилаш, тезкор кўриш саҳифаларига таржима функциясини қўллаб-қувватлаш, улашиш менюсидан сукут қилинган хабарларни юбориш имконияти ва ўнлаб бошқа яхшиланишлар устида иш олиб боришган.
Ҳозирча янгиланишларни барча iOS фойдаланувчилари қўллаши мумкин. Android учун эса Google Play версияси дўкон томонидан текширув тугагач янгилаш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
15:27
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
13:51 / 07.01.2026
FT: Россияда Telegram’нинг 500 млн долларлик облигациялари музлатиб қўйилган
13:34 / 02.01.2026
Telegram орқали гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:58 / 30.12.2025