4 февраль куни Пекиндаги Миллий стадионда («Қуш уяси» деб ҳам аталади) 24-Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Режиссёр Чжан Имоу томонидан уюштирилган шоунинг асосий мавзулари авлодлар бирлиги ва давомийлиги бўлди, рамзи эса — қорқиз. Тантанали маросимда улкан светодиодли экранлар, компьютер графикаси, уч минг артист ва албатта, мушаклардан фойдаланилди. Стадионга қишки ўйинларда қатнашувчи 90 дан ортиқ мамлакат вакиллари чиқиб келишди. Стадион трибуналаридан қатор давлатлар, жумладан РФ президенти Владимир Путин маросимни кузатди. Қуйида қишки ўйинлар очилишидан энг ёрқин суратлар.

Пекин ўзида ҳам ёзги (2008 йил), ҳам қишки Олимпиадани қабул қилган илк шаҳар бўлди. 80 минг кишилик стадион трибуналари пандемия туфайли мусобақалар вақтида фақат 30 фоизга тўлдирилади. Хитой ҳукумати ўйинларга чипта сотмасликка қарор қилган.


Олимпия ўйинлари очилиши «Тезроқ, юқорироқ, кучлироқ, ҳамжиҳатликда» шиорида ўтди.















































