Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда Қизириқ туманида жойлашган “Қ.М.” МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси табиий газ тармоғига газ ҳисоблагич ускунасини айланиб ўтиш орқали улангани аниқланган.

Дастлабки ҳисобларга кўра, шохобча давлат ва жамият манфаатларига 448,4 миллион сўм зарар етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.