Ўзбекистон | 12:57 / 09.02.2022
2363
1 дақиқада ўқилади

Термиз тумани почта боғланмаси собиқ ҳисобчилари аҳолидан йиғилган маблағларни талон-торож қилгани аниқланди

“Учқизил” почта алоқа боғланмаси собиқ бош ҳисобчилари аҳолидан қабул қилинган 127,3 миллион сўмни талон-торож қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сурхондарё филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда, “Учқизил” почта алоқа боғланмаси собиқ бош ҳисобчилари А.А. ва Ў.М. аҳоли билан нақд пул ҳамда банк пластик карталари орқали амалга оширилган операциялари бўйича қабул қилинган 127,3 миллион сўмни талон-торож қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Мавзуга оид