Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йил январь-декабрь ойларида республикада 2,3 млн тонна полиз экинлари етиштирилган.
 
Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми бўйича Сурхондарё вилояти етакчилик қилмоқда - 320,3 минг тонна. 

Кейинги ўринлардан 269,5 минг тонна полиз экинлари етиштирилган Жиззах вилояти ва 260,8 минг тонна полиз экинлари етиштирилган Сирдарё вилояти жой олди. 

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Қорақалпоғистон Р. – 164,8 минг тонна; 
Андижон вилояти – 178,7 минг тонна; 
Бухоро вилояти – 181,3 минг тонна; 
Қашқадарё вилояти – 177,1 минг тонна;
Навоий вилояти – 98,7 минг тонна; 
Наманган вилояти – 123,8 минг тонна; 
Самарқанд вилояти – 150,8 минг тонна;
Тошкент вилояти – 54,8 минг тонна;
Фарғона вилояти – 142,6 минг тонна; 
Хоразм вилояти – 157,9 минг тонна.