Жамият | 09:21 / 17.02.2022
1926
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 1 килограмм гашиш ҳамда 450 грамм опий гиёҳвандлик моддаларини олиб келаётган аёл қўлга олинди

Аёл уйда тинтув ўтказаётган ИИБ ходимларини кўриб қўлидаги гиёҳванд моддалар солинган целлофан пакетни улоқтириб қочганда ушланган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йил 15 февраль куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Самарқанд шаҳар Ғиждувон кўчасида яшовчи 1986 йилда туғилган Р.С.нинг яшаш хонадонида тинтув тергов ҳаракатларини ўтказаётган вақтда, унинг турмуш ўртоғи 1988 йилда туғилган А.Р. кўчадан уйга кираётиб қўлидаги елим пакетга ўралган нарсани ерга ташлаб, шубҳали тарзда қочади.

Аёл тезда ушланиб, у ташлаб қочган пакет холислар иштирокида очиб кўрилганда, ичида оғирлиги 1 килограмм гашиш ҳамда 450 грамм опий гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган ҳамда тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид