Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия шахсан Путин раҳбарлигида баллистик ва қанотли ракеталар билан машғулотлар ўтказади
Хабар қилинишича, машғулотларда ҳаво-космик кучлар, жанубий ҳарбий округ, стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари иштирок этади.
Россия 19 феврал куни баллистик ва қанотли ракеталар билан ўқув машғулотлари ўтказади. Машғулотлар шахсан мамлакат президенти Владимир Путин раҳбарлиги остида ўтказилади, деб хабар берди РБК.
Хабарда айтилишича, машғулотлар ҳарбий бошқарув органлари, кема ва ракета ташувчи кемалар экипажларининг тайёргарлиги, стратегик ядровий ва ноядровий кучлар қуролланишини текшириш мақсадида аввалдан режалаштирилган.
Машғулотларда ҳаво-космик кучлар, жанубий ҳарбий округ, стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари иштирок этади.
Декабрда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу стратегик қўмондонлик штаб машғулотлари ўтказилишини эълон қилган, аммо уларнинг ўтказилиш муддатини айтмаганди.
Мавзуга оид
22:14 / 08.07.2026
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:10 / 08.07.2026