Туризм ва спорт йўналишидаги давлат ваколатли органи мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг кўп ўзгартирилган тузилмалардан бири ҳисобланади. Kun.uz мухбири мазкур тузилмаларнинг 30 йил ичида қандай ўзгаришларни “бошидан кечирган”ини санади.

Туризм ва спорт вазирлиги тузилганига ҳали 1 йил ҳам тўлмаган эди. 10 ойлик вазирлик яна иккига ажратиладиган бўлди. Бу ўзгариш бизни мазкур тузилмалардаги давлат бошқаруви органлари тарихига назар солишга ундади.

Маданият ва спорт

Ўзбекистон мустақилликка эришган илк даврларда маданият ва спорт соҳалари бошқа-бошқа ташкилотлар – Маданият вазирлиги ва Физкультура ва спорт давлат комитети томонидан бошқарилган.

1992 йил 14 январдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунда қўмита номи ўзбекчада – Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси деб аталди.

1996 йил 21 май куни Вазирлар Маҳкамасининг 185-сонли қарори билан Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Соҳа бунга қадар Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 2 мартдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Физкультура ва спорт давлат комитети тўғрисидаги Низом асосида фаолият юритиб келарди.

Президентнинг 2004 йил 27 сентябрдаги фармони билан Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тугатилиб, уларнинг негизида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташкил қилинади.

Орадан қарийб 13 йил ўтиб, соҳада яна ўзгариш бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли фармони билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилди ва унинг негизида иккита алоҳида ташкилот - Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси