Hyundai компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютери «Trade in» дастурини ишга туширди. Эндиликда биз сизга фаолиятингизда бўлиб турган автотранспорт воситасини сотишга ёки янги Hyundai автомобилига алмаштиришга қулай шароит яратамиз. Мижозларимизга фойдали ва қулай шарт-шароитлар яратиш, компаниямизнинг устувор йўналиши ҳисобланади. 

Хабарингиз бор, барча мижозларимиз учун автомобиль харид қилиш имкониятини ошириш мақсадида: лизинг, муддатли фоизсиз тўлов каби бир қатор молиявий таклифларни йўлга қўйганмиз. Эндиликда эса Hyundai Аuto Аsia «Тrade in» дастурини ишга туширмоқда ва бу фаолиятимизнинг кейинги босқичи бўлади. Шу билан бирга, агар сиз масофа босиб ўтган автомобилингизни Hyundai Elantra ёки Sonata русумидаги инновацион седанларга алмаштирсангиз, сиз 10 миллион сўмгача фойдага эришишингиз мумкин.

Фото: Hyundai

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, дастлабки лизинг ва фоизсиз бўлиб тўлаш таклифлари «Тrade in» дастури орқали Hyundai автомобилини харид қилган вақтингизда ҳам амал қилади. Ишга туширилган лойиҳанинг мижозлар учун устунликлари яққол тушунарли: объектив баҳолаш, транспарент жараён, сифатли хизмат, Hyundai автомобилларини кенг қамровда танлаш, вақт, асаблар, маблағ каби муҳим ресурсларни тежаш. Дастурда барча енгил автомобиллар маркаси ва моделидан қатъи назар иштирок эта олади.  

Таклифлар Тошкент шаҳридаги дилерлик марказлари учун амал қилади.  

Hyundai дунёсига хуш келибсиз!

Батафсил маълумотлар 1248 ягона колл-марказ рақами орқали тақдим этилади.

Фото: Hyundai

Сайт: hyundai.com

Telegram bot: t.me/hyundai_uzbot

Telegram kanal: t.me/Hyundai_uzbekistan

Facebook: fb.com/HyundaiUzbekistan