2021 йил якунида Wealth-X янги таҳлилни эълон қилди, унда бойлар, айниқса, 5 миллион доллардан 30 миллион долларгача активларга эга жуда юқори даромадли кишилар афзал кўрган спорт турлари рейтинги келтирилган.
Рейтингнинг биринчи ўрнида – голф. 18,6 фоиз бойлар уни ўйнашлари ёки томоша қилишлари маълум қилинган. Дунёдаги энг оммабоп спорт тури бўлган футбол 11,3 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринда туради. Бунда асосий эътибор футбол ўйнашга эмас, балки томоша қилишга қаратилган, аммо сўнгги ўн йил ичида бойларнинг спортда тижорий иштироки кескин ошди. Чанғи спорти машҳурлик бўйича учинчи ўринда — 10,9 фоиз.

Нега бойлар голф ўйнайди?
Турли манбаларда бой одамлар нега голфни кўпроқ афзал кўриши ҳақида сабаблар келтирилган. Биз интернет маълумотлари асосида бой одамларнинг голфни афзал кўришига сабаблар рўйхатини тузиб чиқдик.
Голф ортиқча жисмоний куч талаб қилмайди
Бой одамлар камдан-кам ҳолларда жисмоний жиҳатдан кучли бўлади. Голф жисмоний тайёргарликдан кўра кўпроқ ҳиссиёт ва маҳорат синови, шунинг учун ҳатто 50 ва 60 ёшда ҳам голфда энг яхши шахсий натижаларга эришиш мумкин.
Хавфсизлик
Голф – хавфсиз спорт тури. Велосипед ва чанғи учиш (бой одамлар ўйнайдиган бошқа спорт турлари)дан фарқли ўлароқ, голф ўйнашда жароҳат олиш эҳтимоли жуда паст.
Ўз-ўзи билан кураш
Голфда сиз ўзингиз билан рақобатлашасиз: бой одамлар рақобатлашишни ва айниқса, ютқазишни ёмон кўрадилар. Голфда ҳеч ким сизнинг ўзингиз хоҳлаган нарсани қилишингизга тўғридан тўғри тўсқинлик қила олмайди.
Ажойиб зарбалар
Дейлик, сиз баскетбол тўпини соатига 100 мил тезликда улоқтира олмайсиз, лекин голфда 60 ёшли спортчи барча бой дўстларига тўпни шунча узоқликка улоқтиргани ҳақида айтиб, мақтаниши мумкин.

















