“Бугун бутун дунёнинг дуоси Россия қуролли кучларининг асоссиз ҳужумидан азият чекаётган Украина халқи биландир. Президент Путин ҳалокатли ва азоб-уқубатларга олиб келадиган урушни танлади. Бу ҳужум ўзи билан олиб келадиган ўлим ва ҳалокат учун фақат Россия жавобгардир ҳамда АҚШ ва унинг иттифоқчилари, ҳамкорлари бирлашган ва қатъий жавоб беради. Дунё Россияни жавобгарликка тортади”, дейилади Байденнинг баёнотида.

Байден яқин вақт ичида G7 етакчилари билан учрашиб, кейин Америка халқига мурожаат қилиши ва “ҳарбий тажовуз учун Россияга кейинги оқибатларни” айтиши ҳақида билдирди.

24 февраль куни эрталаб Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Унинг мақсади - Донбасс аҳолисини “геноциддан ва Украина неонацистларининг таҳдидларидан ҳимоя қилиш”. 

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Киев, Харков, Одесса, Днепр ва Мариуполда портлашлар эшитилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.