Жаҳон | 07:29 / 25.02.2022
47457
2 дақиқада ўқилади

«Душман менга «1-рақамли нишон» деб белги қўйди» - Зеленский 

Шунингдек, у душман унинг оиласини «иккинчи рақамли нишон» сифатида белгилаганини айтди.

Видеодан кадр

Украина президенти халққа янги мурожаат билан чиқди. У Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари натижасида 137 киши ҳалок бўлгани ва 316 киши яралангани ҳақида гапирди. Видео Зеленскийнинг инстаграмига жойлаштирилди.

Украина президентининг сўзларига кўра, қурбонлар орасида Змеиний оролининг барча чегарачилари ҳам бор. Орол, мамлакат чегара хизмати маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари назоратига ўтган. Ҳалок бўлган чегарачиларга «Украина қаҳрамонлари» унвони берилади. 

Зеленский, шунингдек, ўзи Россия ҳарбийлари учун «биринчи рақамли нишон» сифатида белгиланганини таъкидлади. Бироқ, у Киевнинг ҳукумат кварталида қолмоқда. Президент фуқароларни ёлғон маълумотларга ишонмаслик, комендантлик соатига риоя қилиш ва эҳтиёт бўлишга чақирди. 

“Биздаги маълумотларга кўра, душман мени биринчи рақамли нишон қилиб қўйган. Менинг оилам - иккинчи нишон”, деди Украина президенти Владимир Зеленский.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Ғарб етакчилари Украинани қўллаб-қувватлаяпти, аммо ҳеч ким мамлакат билан бирга жанг қилишга тайёр эмас. Президентнинг сўзларига кўра, Украина ёлғиз қолмоқда. 

“Уларнинг ҳаммаси қўрқяпти. Биз эса Россия билан гаплашишдан қўрқмаймиз. Биз давлатимиз учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида гапиришдан қўрқмаймиз. Биз нейтрал мақом ҳақида гапиришдан қўрқмаймиз”, деди Зеленский.

Мавзуга оид