Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, қуйидаги чеклов чоралари кўрилади:
- Россия банк бозорининг 70 фоизига ва асосий давлат компаниялари, шу жумладан мудофаа соҳасида фаолият юритувчи компанияларга таъсир қилувчи молиявий санкциялар;
- энергетика соҳасидаги санкциялар, шундан кейин Россия нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қила олмайди;
- Россияга самолётлар ва авиация ускуналарини сотишни тақиқлаш;
- Россиянинг технологиялар, шу жумладан яримўтказгичлардан фойдаланишини чеклаш;
- виза санкциялари - дипломатлар ва бизнес вакиллари энди Европа иттифоқи мамлакатларига кириш имтиёзларидан фойдалана олмайди.
Аввалроқ, Украина президенти халққа янги мурожаат билан чиққанди.
У Россия ҳарбийлари учун «биринчи рақамли нишон» сифатида белгиланганини таъкидлади. Бироқ, у Киевнинг ҳукумат кварталида қолмоқда.
Президент фуқароларни ёлғон маълумотларга ишонмаслик, комендантлик соатига риоя қилиш ва эҳтиёт бўлишга чақирди.








