Жаҳон | 14:46 / 26.02.2022
16999
1 дақиқада ўқилади

Anonymous ҳакерлари Россия Мудофаа вазирлиги сайтига ҳужум уюштирди

Фото: AP

Anonymous ҳакерлар тармоғи Россия Мудофаа вазирлиги веб-сайтини бузиб, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва ходимларнинг исмларини ўз ичига олган маълумотлар базасини интернетга сиздиришди. 

 Бу ҳақда ҳакерлар тармоғи ўзларининг Twitter саҳифасида хабар берган.

Рус қўшинлари Украинага бостириб кирганидан бир неча соат ўтиб, Россия Президенти ва Давлат Думасининг веб-сайтлари ишламай қолган.

Кремль сайтидаги узилишлар ҳамон давом этмоқда.

Аввалроқ, Anonymous ҳакерлар тармоғи Россия ҳокимиятига қарши кибер уруш эълон қилганди ва уларнинг илк нишонлари Russia Today ва РФ мудофаа вазирлиги сайтлари бўлиши айтилганди.

Anonymous вакиллари RТ телеканали сайтига уюштирилган ҳужум бўйича масъулиятни ҳам ўз зиммасига олган. 

Мавзуга оид