Hyundai автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Hyundai Auto Asia инновацион Hyundai Sonata вa Hyundai Elantra седанларини 40% олдиндан тўлови ва йиллик 0% билан 30 ойга бўлиб тўлашни таклиф этади.

Истеъмолчи талабини ўрганиш ва потенциал харидорлар манфаатларини таҳлил қилиш асосида янги хизматлар ва таклифларни жорий этиш дистрибьютор фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Hyundai Auto Asia лизинг ҳамкори Mikro Leasing  компанияси билан биргаликда ўз мижозларига, Hyundai Elantra ва Hyundai Sonata инновацион седанлари эгаси бўлиш учун янги имкониятни тақдим этади. Дастлабки тўловнинг 40 фоизини тўлаб, йиллик 0% билан 30 ойга бўлиб тўлаш орқали сиз ушбу автомобилларга эга бўлишингиз мумкин. Хизмат trade-in дастури орқали ҳам амалга оширилади ва фақатгина Hyundai Elantra ва Hyundai Sonata автомобиллари учун амал қилади. Эслатиб ўтамиз, trade-in орқали мазкур автомобилларни ҳарид қилишда 10 миллион сўмгача имтиёзлар берилади. 

Hyundai Elantra

Замонавий, тезкор силуэт, LED технологияси билан ҳамоҳангликда fast-back  геометрик кўриниш, янги Elantra’га дадил ва ҳал қилувчи кўринишни беради. Йўлда эътибордан четда қолмайсиз, машина магнит каби нигоҳларни ўзига тортади.

Hyundai’нинг янги ишлаб чиқилган учинчи авлод платформаси мазкур Elantra русумли автомобилни мукаммал йўлда равон ҳаракатланишини ва ҳаракатчанлик қобилиятини таъминлайди, у чаққонлик ва ҳайдаш қулайлиги учун ёқилғи тежайдиган двигател билан уйғунлашади.

Еттинчи авлод Hyundai Elantra дизайни "Параметрик динамика" концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, орқа ва ён томонлардаги жуда кўп сонли қирралар ва махсус синган чизиқлари билан кўзни қувонтиради. Олд қисми янги уч ўлчамли қора панжара билан безатилган бўлиб, автомобилнинг жозибадорлигини янада оширади.

Автомобил бешта безак даражасида ва олтита рангда тақдим этилган.

Hyundai Sonata

Sonata ўз қувватини сизнинг буйруғингиз орқали намоён этади ва сиз ҳар қандай вазият ўз қўлингизда эканини ҳис қиласиз. Магистрал йўлда ёки шаҳар тирбандлигида ҳайдашингиздан қатъий назар, Sonata’нинг ҳаракатчанлиги ва динамизми ҳайдашнинг ҳақиқий завқи учун мослашади. Енгил ва ёқимли ҳайдаш учун махсус рул бошқаруви ҳам мавжуд. Премиум ускуналар, бош экрани ва кўриш қийин бўлган нуқталарни аниқловчи мониторингга эга “Super Vision” асбоблар панели ҳайдовчи хабардорлиги ва хавфсизлигини янада оширади. Sonata ўз йўловчиларига юқори даражадаги қўллаб-қувватловчи ўриндиқлар билан ғамхўрлик қилади.