ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини тайёрламоқда
Янги пакет россиялик дипломатларнинг бир қисмини чиқариб юбориш, Россия президенти Владимир Путиннинг атрофидагиларга ва банк тизимига қарши санкцияларни кучайтиришни ўз ичига олади.
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг янада кескин бўлган тўртинчи пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда “Европейская правда” хабар берди.
Хабарга кўра, янги пакет россиялик дипломатларнинг бир қисмини чиқариб юбориш, Россия президенти Владимир Путиннинг атрофидагиларга ва банк тизимига қарши санкцияларни кучайтиришни ўз ичига олади.
Шунингдек, "россиялик коррупционерлар реестри" шакллантирилади. Унга Кремлга яқин бўлган ҳукумат вакиллари ва бизнесменлар киритилади.
Аввалроқ Ғарб Россияга қарши иқтисодий санкциялар киритганди.
Бундан ташқари, 30дан ортиқ мамлакат Россия учун ҳаво кенгликларини ёпди.
Мавзуга оид
01:16
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024