Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,41 сўмга кўтарилиб, 10 872,41 сўмни ташкил қилди. Евро 10,62 сўмга кўтарилиб, 12 154,27 сўм бўлди.

Россиянинг Украинага босқини ортидан юзага келган вазиятда рубль 21,46 сўмга пастлаб, 108,60 сўм бўлди. Бу сўнгги йилларда кузатилган энг жиддий пасайишдир.

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистонда доллар курси 9,15 сўмга кўтарилиб, 10 860 сўмни ташкил қилганди. Қаторасига учинчи марта доллар курси кўтарилмоқда.