Ўзбекистон | 08:19 / 05.03.2022
9244
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда
Ҳар 1000 кишига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда.
Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 284 608 тага ошган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда.
Бундан олдин январ ойида 14 мингдан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
07:31 / 12.11.2024