Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

«Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин», дейилади президент қарорида.

Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати:

  • Мақсадова Зухрахон Қаҳрамон қизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси;
  • Оринбаева Еркинай Қуанишбай кизи – Нукус давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси;
  • Зайнобиддинова Дурдонабегим Сарваржон қизи – Андижон давлат тиббиёт институтининг 6-босқич талабаси;
  • Машрабова Мухлиса Алижон қизи – Андижон давлат университетининг 2-босқич талабаси;
  • Давлатова Нафосат Фурқат қизи – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 4-босқич талабаси (Бухоро вилояти);
  • Шоназарова Муштарий Бегим Шавкатовна – Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
  • Абдувалиева Азиза Фарҳод қизи – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси (Жиззах вилояти);
  • Баҳодирова Севара Баҳодир қизи – Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти);
  • Ғўччиева Роҳилабону Абдураҳмон қизи – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 3-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти);
  • Қурбонова Офтобойим Ҳусниддиновна – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг кафедра ассистенти;
  • Муродуллаева Юлдуз Беҳзод қизи – Навоий вилояти Навоий ихтисослаштирилган маданият мактабининг 11-синф ўқувчиси;
  • Сайфуллаева Гулҳаё Ихтиёр қизи – Навоий давлат педагогика институтининг кафедра катта ўқитувчиси;
  • Аҳмадалиева Нилуфар Қобилжон қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);