Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини одатий иш режимига ўтказмоқда
Бундай қарор Тожикистонда эпидемиологик вазият нормаллашгани муносабати билан қабул қилинган.
Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари одатий иш режимига ўтказилади. Бундай қарор Тожикистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича штаб томонидан қабул қилинган.
«2022 йил 15 мартдан Тожикистоннинг Ўзбекистон билан давлат чегараси ўтказиш пунктлари фаолияти одатий режимга ўтказилади, юқумли касалликлар бўйича назорат эса фақат COVID-19 бўйича тўлиқ эмланганлик ҳақидаги сертификат асосида, Тожикистонда коронавирус тестидан ўтмасдан амалга оширилади», — дейилади штаб хабарида.
Мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга кирувчи хорижликлар фақат уч кун давомида амал қилиш муддатига эга бўлган, чиқиш мамлакатидан коронавирус учун салбий натижага эга сертификат тақдим этиши лозим бўлади.
Қайд этилишича, Тожикистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида қайта текшириш талаб этилмайди.
Бу қарор «Тожикистонда эпидемиологик вазиятнинг нормаллашуви ҳамда минтақа давлатлари билан иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида» қабул қилинган.
«Ўзбекистон, шунингдек, бошқа МДҲ давлатларининг соғлиқни сақлаш органлари ва муассасалари томонидан берилган COVID-19’га қарши эмланганлик сертификати расман тан олинади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, штаб томонидан мажбурий ниқоб тақиш тартиби бекор қилиниб, тўй ва бошқа миллий маросимларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўтказишга рухсат берилди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
09:41 / 23.05.2026