Ўзбекистон | 11:46 / 09.03.2022
11627
1 дақиқада ўқилади

Учтепа тумани ИИБ бошлиғи Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига ўринбосар бўлди

Тергов департаменти аппаратида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида айтилган.

Фото: ИИВ

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Абдувосит Абдураззоқов бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдувосит Абдураззоқов шу кунга қадар Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдувосит Абдураззоқов 1981 йил 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йил ИИВ Академиясини тамомлаган. Сўнгра ички ишлар соҳасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.

У 2020-2021 йилларда Сергели тумани бўйича ички ишлар органлари ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Абдувосит Абдураззоқов ўз вақтида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор ходими сифатида хизмат қилган.

Мавзуга оид