Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, улардан 17 нафари аёллар, 5 нафари вояга етмаган шахслар ва 4 нафари чақалоқлардир.

Қайд этилишича, Полша ҳудудида мамлакатнинг 220 нафарга яқин фуқароси, Украина-Полша чегарасида эса 50 га яқин ўзбекистонлик қолмоқда.

11 март куни битта эвакуация рейси амалга оширилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

Бундан олдин Молдовада бўлган 94 нафар ўзбекистонлик Руминиядан эвакуация қилиниши маълум бўлганди.