Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти Мирзаобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро М.П. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг танишлари бўлган Жиззах вилоятида жойлашган манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар О. ва Х.ни кафиллик тўлови орқали озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, эвазига 136 млн сўм пулини пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан аввал Қўнғиротда маҳкумни 10 минг доллар эвазига озодликка чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланганди.














