Жаҳон | 15:39 / 14.03.2022
12324
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарида олиб бориши мумкин – ОАВ

Маълумот берилишича, икки мамлакат асосий валюта сифатида Хитой юанини жалб этиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Фото: Chris Ratcliffe/Bloomberg/Getty Images

Ҳиндистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларни доллар ва еврода эмас, рубл ва рупияда олиб бориш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда MInt нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Аниқлик киритилишича, икки мамлакат асосий валюта сифатида Хитой юанини жалб этиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Режага кўра, Россия банкига тўлов қилиш учун Ҳиндистон банкида, Ҳиндистон банкига тўлов қилиш учун Россия банкида ҳисобрақам очиш лозим бўлади.

"Биз сузувчи алмашув курси тизимини кўриб чиқишимиз мумкин. Ҳисоблаш нуқтаси сифатида учинчи валюта, масалан, юанни олиш мумкин", - деган манбалардан бири.

Қайд этилишича, илгари кичик кўламда, хусусан, чой етказиб беришда рупия ва рублда тўловлар амалга оширилган.

Аввалроқ россиялик инвесторларнинг юан билан савдо қилишга қизиқиши ошгани айтилганди.

Мавзуга оид