Ўзбекистон | 14:16 / 14.03.2022
17541
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади.

Фото: Kun.uz

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, республика умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. 

Қайд этилишича, баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.  

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади, дейилади вазирлик маълумотида.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил бу йил одатдагидан икки ҳафта узоқроқ – 24 январгача давом этган. Халқ таълими вазирлиги таътилнинг узайтирилишини мавсумий грипп кескин кўпайишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид