Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги «Моҳи Хосса» туғуруқхонасида 23 ёшли аёл вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшаган, 1999 йилда туғилган аёл 9 март куни туғиш учун касалхонага келиб, эгизак фарзандларни дунёга келтирганидан икки кун ўтиб, вафот этган. Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.










