Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
2024 йилнинг 13 декабр куни аёл Бухоро вилоят перинатал марказида вафот этган. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра, у туғуруқхонага йўтал, тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ суви кетиши, умумий ҳолсизлик ҳолатида олиб келинган.
Тармоқларда рафиқаси туғуруқхонада вафот этган эркак мурожаати тарқалди. Эркакнинг айтишича, у турмуш ўртоғини 2024 йил 12 декабрда Бухоро вилоят перинатал марказига иситма билан олиб борган. 13 декабрда эса туғуруқдан сўнг вафот этган. “Аёлим ўз оёғи билан юриб боряпти, лекин болницада вафот этяпти… Орадан 1 ойдан кўп вақт ўтган бўлса ҳам, текширув органлари ишни ўргангани ҳақида маълумот бермаяпти”, – деди у.
Мурожаатдан кейин Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унга кўра, марҳума Суд тиббиёт экспертизасидан ўтказилган ва ўлим сабаби қоғоноқ суви эмболияси деб топилган.
Кўрсатилишича, О.З. 1992 йил Қоракўл туманида туғилган. Аёл 2024 йил 12 декабр соат 21:50 да Бухоро вилояти перинатал марказига қабул қилинган. Бемор кучли шамоллаш аломатлари: йўтал, тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ суви кетиши, умумий ҳолсизлик ҳолатида бўлган.
Маълум қилинишича, беморда ҳомиладорлик камқонлик фонида кечган. Ҳомиладорликнинг 14 ҳафталик муддатида жигар эхинококки ташхиси билан оператив даволанган.
“Туғуруқ давомида аёлда керакли барча клиник лаборатор, инструментал текширувлар ўтказилган. Консилиум асосида стандартларга кўра керакли даво буюрилган, кузатув давом эттирилган. Аёлда туғуруқ миллий стандарт асосида олиб борилган, оператив туғуруққа кўрсатма бўлмаган”, – дейилади муносабатда.
Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Бухоро давлат тиббиёт институтининг профессор-мутахассислари иштирокида хизмат текшируви ўтказилган ва Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида муҳокама қилинган. Тиббий ҳужжатлар юритилишида хато ва камчиликларга йўл қўйган 2 ходимга ўртача ойлик маошидан 30 фоиз жарима қўлланиб, бошқа бўлимга ротация қилинган.
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди
Жаҳон | 16:43
-
«Космос-482» Ҳинд океанига қулади — «Роскосмос»
Жаҳон | 16:26
-
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди
Жаҳон | 16:18
-
Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратувчиларини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон | 16:04
Мавзуга оид

11:43 / 03.05.2025
“10 марта такрорлаб, эслаб қоламан” – 205 та давлат пойтахтларини ёддан биладиган 8 ёшли Шукрона

20:43 / 27.12.2024
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди

10:24 / 02.12.2024