Жамият | 18:37 / 17.03.2022
2248
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда чақалоғини 20 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

2001 йилда туғилган аёл ўзининг учинчи фарзандини туққач, уни 20 миллион сўм эвазига сотмоқчи бўлган

Иллюстратив фото

ДХХ Ангор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан туманнинг Ўзбекистон маҳалласида яшовчи А.Н.нинг аризаси асосида 2022 йил 12 март куни соат 17:30 да тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Денов туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган М.А. вилоят перинатал марказида туғилган Мадина исмли қиз фарзандини фуқаро А.Н.га сотиш мақсадида аввалдан келишилган 20 миллион сўмни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан М.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Наманганда ҳали туғилмаган фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланган, Сирдарёда эса чақалоғини 5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилганди.

Мавзуга оид