Жамият | 11:10 / 18.03.2022
15583
1 дақиқада ўқилади

Фото: Самарқандга яна қиш қайтди

Тунда ёғган қор Самарқанд шаҳрига яна қишни қайтарди.

Сўнгги йилларда содир бўлаётган иқлим ўзгаришлари туфайли Ўзбекистон ҳудудида ҳатто қиш фаслида ҳам қор ёғиши камёб ҳодиса бўлиб қолди. Энди олдингидай тизза бўйи қорлар йўқ, ёғингарчилик йилдан йилга камайиб боряпти. Ана шундай ҳолатда озгина ёғган қор ҳам барчанинг дилини қувнатиши бор гап.

Кеча тунда ёға бошлаган қор тонггача Самарқанд шаҳрининг кўринишини ўзгартириб юборди. Бир кун аввал баҳор нафаси кезиб турган шаҳарда бугун қиш ҳукмронлик қилаётганга ўхшайди. Kun.uz мухбири қорли Самарқандни кадрларга муҳрлади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 17-20 март кунлари оралиғида Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келиши ва аксарият жойларда қор ёғиши ҳақида хабар берганди.

Суратлар муаллифи – Ғайрат Йўлдош

Мавзуга оид