Ўзбекистон | 07:48 / 18.03.2022
5581
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон икки ойда Қозоғистондан 113 млн долларлик буғдой сотиб олди
Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йил январь-февраль ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бўйича буғдой етакчилик қилмоқда – 113,1 млн АҚШ долларига 436 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- буғдой уни – 51,3 минг тонна (15,9 млн АҚШ долларига);
- ўсимлик ёғи – 12,3 минг тонна (14,6 млн АҚШ долларига);
- маргарин маҳсулотлари – 8,6 минг тонна (11 млн АҚШ долларига);
- қорамол гўшти – 1,2 минг тонна (5,6 млн АҚШ долларига);
- арпа – 19,9 минг тонна (4,3 млн АҚШ долларига);
- маккажўхори – 12,8 минг тонна (3,4 млн АҚШ долларига);
- картошка – 12,6 минг тонна (2,4 млн АҚШ долларига).
Бундан аввал Ўзбекистон Қозоғистон ва Россияга 5,5 минг тонна помидор етказиб бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
14:00 / 15.11.2024
2025 йилдан Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти чекланади
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
13:58 / 31.10.2024