Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзтрансгаз» байрам кунлари аҳолига газ бўйича чекловлар киритилганини рад этди
«Ўзтрансгаз» байрам кунлари аҳолига газ таъминоти бўйича чекловлар киритилганини рад этди. Бу ҳақда компания хабар билан чиқди.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар пойтахтнинг айрим туманлари, шунингдек, Фарғона водийси, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида газ босими пасайганидан шикоят қила бошлаган эди.
«Ўзтрансгаз» хабарига кўра, ширкат табиий газни қазиб олувчи ташкилотлардан олиб, магистраль газ қувурига уланган истеъмолчиларга етказиб берувчи оператор саналади.
«Айни вазифани масъулият билан амалга ошириш, хусусан, байрам кунларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан кафолатли таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар йўлга қўйилган», дейилади хабарда.
Билдирилишича, шу кунларда «Ўзтрансгаз» тизимидаги барча компрессор станцияларининг агрегатлари ва газ тақсимлаш станциялари бир маромда иш олиб бориши учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиляпти.
«Тун-у кун навбатчилик йўлга қўйилган тизим корхоналари томонидан стратегик аҳамиятга эга корхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган, табиий газ белгиланган лимит доирасида бир маромда етказиб берилмоқда», дейилади «Ўзтрансгаз» баёнотида.
«Ўзтрансгаз» айни пайтда корхона томонидан табиий газ шартномаларда кўзда тутилган ҳажмлар доирасида, ҳеч бир чекловларсиз етказиб берилаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026