NYT: Оқ уй тузган махсус гуруҳ Россия ядро қуроли қўллаган тақдирда жавоб қайтариш режасини ишлаб чиқмоқда

Фото: Doug Mills/The New York Times
Оқ уй Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан ишчи номи «Йўлбарс» бўлган гуруҳ тузган, унинг аъзолари Россия томонидан оммавий қирғин қуроллари (кимёвий, биологик ёки ядровий) қўлланган тақдирда, АҚШ ва унинг иттифоқчилари берадиган жавоб режасини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда The New York Times манбалари хабар тарқатган.
Шу билан бирга америкалик расмийлар Россия ядро қуроли қўллаши эҳтимолини юқори баҳоламаяпти.
«Йўлбарс» гуруҳи Украинага юборилаётган қурол-яроғ карвонларини тўхтатиш ва урушни Молдова ҳамда Грузия ҳудудига ёйиш мақсадида Россиянинг НАТО мамлакатларига бостириб кириши сценарийларини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари қайси ҳолатда НАТО Украинага қўшин юбориши мумкинлиги ҳақида ҳам ўйламоқда.
«Йўлбарс» гуруҳи 28 февраль куни АҚШ президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг топшириғи билан тузилган. Унинг таркибидан миллий хавфсизлик соҳасида фаолият кўрсатувчи расмий шахслар ўрин олган. Улар бир ҳафтада уч марта ёпиқ учрашув ўтказишади.
Оқ уйда «Йўлбарс» билан бирга яна бир гуруҳ мавжуд бўлиб, у Россия президентининг уруш бошлаш бўйича қарори натижасида АҚШнинг геосиёсий позициясини мустаҳкамлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
- 27 февраль куни РФ президенти Владимир Путин тийиб турувчи кучларни махсус тайёргарлик режимига ўтказиш бўйича кўрсатма берганди. Путин ушбу қарорни НАТОдаги етакчи давлатларнинг юқори мансабдор шахслари «Россияга қарши тажовузкор баёнотлар янграшига йўл қўяётгани» билан изоҳлаганди.
- 22 март куни CNN учун берган интервьюсида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат мавжудлигига таҳдид юзага келган тақдирда, Россия ядро қуролини ишга солиши мумкинлигини истисно этмаганди. Песков бунга асос Россия миллий хавфсизлиги концепциясида белгилаб қўйилганини қайд этганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

16:57 / 26.06.2025
КХДР Украинадаги урушга қўшимча кучларни юборишга тайёрланмоқда – ОАВ

11:32 / 26.06.2025
Трамп: Путиннинг Украинадан ташқари амбициялари бўлиши мумкин

10:00 / 26.06.2025
ОАВ: Оқ уй Конгрессга камроқ махфий маълумотни тақдим этмоқчи

09:45 / 26.06.2025