Британия Абрамовичнинг бизнес ҳамкорига қарши санкцияларни бир кун ўтиб бекор қилди
Британия ҳукумати икки нафар россиялик миллиардер Олег Тиньков ҳамда Евгений Швидлерга қарши транспорт санкцияларини бекор қилди. Бу ҳақда санкцияларнинг янгиланган рўйхатида маълум қилинган.
Олег Тинков Россиядаги «Тинкофф банк» асосчиси ҳисобланади. Евгений Швидлер эса Millhouse инвестицион компанияси раҳбари ҳисобланади. Уни асосан Роман Абрамовичнинг бизнес ҳамкори деб билишади.
Санкциялар рўйхатининг янгиланган вариантида Тинков ва Швидлерга қарши қўлланган транспорт санкциялари бир кун ўтиб олиб ташланган. Қироллик жорий қилган санкциялар тадбиркорларнинг Британия ҳудудида бўлган бизнес жетлар ва яхталари мусодара қилинишига имкон берарди. Шунингдек, қора рўйхатга тушганлар ҳаводан ҳам, сувдан ҳам Британияга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Тинков ва Швидлердан ташқари Британия жорий қилган транспорт санкцияларига 31 нафар жисмоний шахс ва 26 та корхона дуч келган. Хусусан, «Сбербанк» раҳбари Герман Граф, Россия бош вазири ўринбосари Юрий Трутнев ҳам. Бу рўйхатга тушганларнинг активлари ҳам музлатилади.
Аввалроқ россиялик миллиардер Роман Абрамович АҚШ президенти Жо Байден билан норасмий учрашув ўтказиш учун Польшага боргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, Байден билан мулоқот вақтида Зеленский Абрамовичга қарши санкция қўлламай туришни сўрагани, у музокараларда ёрдам бериши мумкинлигини айтгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024