Ўзбекистон | 07:43 / 28.03.2022
6215
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Нукус - Мўйноқ йўналишида илк авиақатнов амалга оширилди

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тошкент - Нукус - Мўйноқ йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

26 март куни Ўзбекистонда Тошкент - Нукус - Мўйноқ йўналиши бўйича авиақатновнинг илк рейси амалга оширилди. Янги рейснинг тантанали очилиш маросимида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Мўйноқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.

1990-йиллардан бери авиаташувлар мақсадида фойдаланилмаётган Мўйноқ аэропорти президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан қайта реконструкциядан чиқарилди ва фойдаланишга топширилди.

Икки йилдан ортиқ вақт ичида ушбу аэропорт учун янги терминал биноси, аэропорт атрофидаги тўсиқлар ва учиш-қўниш йўлаги барпо этилди.

“Эндиликда Тошкент - Нукус - Мўйноқ ҳамда Мўйноқ - Нукус - Тошкент йўналишида ҳафтасига икки марта авиаташувлар йўлга қўйилиб, йўловчилар ўз манзилларига қулай тарзда етказилади” дейилади хабарда.

Мавзуга оид