Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш масаласини адлия органи билан келишиш тартиби ўзгаради

Фото: Fotolia
Адлия вазирининг “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, низом 3-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилади:
“Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари адлия органлари билан лавозимига тайинланиши келишилган кундан бошлаб бир йил давомида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга ўтганда адлия органлари билан суҳбатдан ўтказилмасдан келишилишига йўл қўйилади, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимлари бундан мустасно”.
Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;
- номзоднинг низом 1- ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотномаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот.
Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.
Суҳбат жараёнидаги номзодга бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари, комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар ҳамда суҳбатнинг умумий натижалари “Yurist-adliya” электрон тизимида қайд этиб борилади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ армиясининг Яманга зарбалари ҳафталаб давом этиши мумкин
Жаҳон | 21:20
-
Коста-Рика кўчиб ўтиш энг осон бўлган мамлакат дея тан олинди
Жаҳон | 21:05
-
Панаманинг ярми электр энергия ва ичимлик сув таъминотисиз қолди
Жаҳон | 20:50
-
Суд Трампга XVIII асрдаги қонун ёрдамида мигрантларни депортация қилишни тақиқлади
Жаҳон | 20:33
Мавзуга оид

16:50 / 01.01.2025
Сурия адлия вазири: Жиноятга алоқадорларнинг барчаси мустақил суд олдида жавоб беради

12:38 / 24.12.2024
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди

21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди

22:11 / 19.07.2024