Тошкент шаҳар судларининг расмий Telegram-канали орқали Бош прокуратура собиқ ходими, марҳум С.Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи Н.Раҳмонованинг фойдасига суд қарори асосида “Бош прокуратура 1 миллиард сўм тўлаб бериши” ҳақидаги хабар тарқалмоқда.

Мазкур хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

  • биринчидан, прокуратура органлари тизимидаги ҳар бир ходим ва унинг оила аъзоларининг муносиб ижтимоий ҳимоя қилинишидан биринчи навбатда Бош прокуратуранинг ўзи манфаатдордир;
  • иккинчидан, ҳар қандай ижтимоий ҳимоя, хусусан нафақа пулларининг тўлови қонунга сўзсиз риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши шарт.

Айниқса, бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган, айнан бюджетдан молиялаштириладиган прокуратура органларида бу тамойил устувор аҳамиятга эга.

  • Бинобарин, марҳум ходим С.Раҳмоновнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига тегишли тўловлар қонунда белгиланган энг юқори миқдорда тўлаб берилган;
  • учинчидан, ҳали қонуний кучга кирмаган фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг Н.Раҳмонова даъволарини қисман қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг асослилиги Бош прокуратура томонидан атрофлича ўрганилади ва тегишли муносабат билдирилади.

Зотан, амалиётда ҳатто қотилликда ва бошқа оғир жиноятларда айбланган фуқароларнинг қуйи инстанция судлари томонидан асоссиз оқлангани ёки аксинча, айбсизлар айбдор деб топилгани, прокуратуранинг саъй-ҳаракатлари билан эса, адолат қарор топганига оид кўплаб маълумотлар жамоатчиликка яхши маълум.

Шу боис, судлар томонидан ҳали қонуний кучга кирмаган қарорлар юзасидан шошмашошарлик билан жамоатчиликка ахборот беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини яна бир карра таъкидлаймиз”, дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2021 йил 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан, даъвогар – Аъзамжон Раҳмоновнинг жавобгар – Бош прокуратурага нисбатан фарзанди вафоти муносабати билан иш жойидан нафақа пули ҳамда маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво ва қўшимча даъво аризалари рад қилинганди.

Шундан сўнг даъвогар фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига ФИБ Миробод туманлараро судининг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти киритганди. Апелляция шикояти Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, судлов ҳайъатининг ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига