Президентнинг “Маҳаллаларда аҳоли бандлигини ошириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигининг маҳаллаларда қурилиш ишлари билан норасмий шуғулланаётган жисмоний шахслар фаолиятини расмийлаштиришни рағбатлантириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш бригадалар тузилиши бўйича таклифи маъқулланади.

Бунда:

қурилиш-таъмирлаш бригадалари аъзолари ўзини-ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинади, шунингдек бригадаларга хорижий давлатларда қурилиш соҳасида ишлаб қайтган фуқароларни жалб этишга эътибор қаратилади;

  • қурилиш-таъмирлаш бригада аъзоларига меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратилади;
  • қурилиш-таъмирлаш бригадаларига - жисмоний шахслар пудратчилар томонидан қуриш мумкин бўлган объектларни қуриш ва таъмирлаш ишларини бажаришга ҳамда мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
  • пудрат ташкилотлари қурилиш-таъмирлаш бригадалари билан шартнома тузадилар, бунда пудрат ташкилотлари бригада аъзолари билан пудрат шартнома асосида ишларни бажаради;
  • пудрат ташкилотлари қурилиш-таъмирлаш бригада аъзоларининг меҳнат муҳофазаси учун керакли шароит яратиб беради, бригада аъзоларининг меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиши учун жавобгарлик бригада бошлиғи зиммасига юклатилади.