Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клопп Гвардиолани қувиб ўтолмади. АПЛда финиш яқинлашмоқда, кимда қандай вазият?
АПЛнинг икки етакчиси мухлисларга томошабоп ўйин қўйиб беришди. Чемпионлик пойгаси давом этади.
Манчестер Сити — Ливерпуль 2:2
10 апрель, «Этиҳад»
Голлар: де Брюйне (5), Жезус (36) — Жота (13), Мане (46).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Лапорт, Канселу, де Брюйне, Силва, Родри, Фоден, Стерлинг (Маҳрез, 75), Жезус (Грилиш, 83).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон (Кейта, 78), Тиаго Алькантара, Фабиньо, Салоҳ, Мане (Фирмино, 85), Жота (Диас, 70).
Огоҳлантиришлар: Робертсон (28), Бернарду Силва (40), Алькантара (61), Фабиньо (83), ван Дейк (89).
Янги класико
Ушбу ўйин атрофидаги информация фони алоҳида эътиборга молик. Барча ижтимоий тармоқларда бу ўйинни муҳокама қилишди: «энг яхши», «аъло», «тарихдаги энг кучлиси». Мураббийларни ҳам, футболчиларни ҳам, жамоаларни ҳам яхши сўзлар билан алқашди. «Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер қизилларнинг «Манчестер Сити» билан қарама-қаршилигини «Англия футболи тарихидаги энг буюги» деб атади.
«Ливерпул» ва «Сити» ўртасидаги жангни тарихий ўйинлар билан тенглаштириш қийин — масалан, «МЮ» ва «Арсенал» ўртасидаги аср бошидаги қарама-қаршилик даражаси бундан юқорироқ эди. Бу қарама-қаршиликни бугунги кундаги муқобиллар билан солиштириш тўғрироқ бўлади. Сўнгги мавсумларда «Барселона» ва «Реал»ни жаҳон юлдузлари тарк этишгач, класико ҳам аввалгидек эмас, шу туфайли ҳозирда сайёранинг асосий ўйини титули бўш турибди. Айтиш мумкинки, айнан «Сити» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ўйинни энди класиконинг муқобили деб аташ мумкин — рақибларнинг савияси ва чемпионатдаги интрига бўйича ҳам.
Бу ўйин — бу гапларнинг навбатдаги исботи бўлди.
Гвардиоланинг прессинги
Ўйин арафасида «Ливерпуль» турнир жадвалида «Сити»дан атиги 1 очко ортда эди, ҳолбуки қишда буни тасаввур қилиб бўлмасди. Аммо 2 январдан буён мерсисайдликлар АПЛдаги барча ўйинларда ғалаба қозонишди ва чемпионлик пойгасини тирилтиришди. Бундан ташқари, «Ливерпуль» ҳамон бу мавсумда покер қайд этиш имкониятини сақлаб қолмоқда — Лига кубоги олиб бўлинган, яна уч титул қўлга киритиш мумкин.
Аммо, албатта, АПЛда ғолиб бўлиш энг қийини. Ҳатто орадаги фарқ қисқарган бўлса ҳам.
Пеп Гвардиола бошланғич таркиб билан барчани ажаблантирди: январдан буён илк бор Габриэл Жезус илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди, жамоанинг жорий мавсумдаги энг кўп гол урган футболчиси Маҳрез — захирада қолди. Эҳтимол, мураббий бу орқали юқори прессингга урғу қаратмоқчи бўлган. Агар шундай бўлса, унинг бу режаси ўхшади.
Биринчи бўлимда «Сити» «Ливерпул» ҳимоячиларига жарима майдони чизиғидаёқ босим ўтказиб ўйнади, ҳимоячиларнинг ҳар бирига ҳужум чизиғининг биттадан вакили бириктирилди. Бундай доимий прессинг остида хато қилмаган ҳимоячи қолмади: ван Дейк ҳам, Матип ҳам, Трент ҳам.
Қизилларнинг муваффақиятсиз старти
Юрген Клопп таркиб танлашда ҳеч қандай сюрпризлар қилмади. Лекин юқори прессингдан бош тортгани билан ажаблантирди. Дастлабки 20 дақиқаликда «Ливерпуль» рақибни майдоннинг ўз дарвозаси томонида кутиб олди ва мезбонлар ҳимоядан секинлик ва эҳтиёткорлик билан чиқиб келганига қараганда, улар ҳам бундай «илтифот»ни кутишмаганди.
Аммо ҳисобни айнан «Сити» очди, «Ливерпуль» ҳимоячилари бу вақтда жарима майдони яқинидаги қоидабузарликдан кейин тўп ҳакам ҳуштагисиз ўйнаб кетилишига тайёр эмасди. Ҳимоячилар эпизоддан узилиб қолишди ва Де Брюйне қаршиликсиз жарима майдонига яқинлашиб кучли зарба берди. Белгиялик футболчига тўп Матипга тегиши ҳам қўл келди ва рикошет орқали гол бўлди.
«Ливерпуль» ўйин стартини барбод қилди ва фақат биринчи бўлим ўрталарига бориб, ўз ўйинини топиб олди, 24-дақиқада Жотанинг босими остида Эдерсон тўп билан бирга дарвозага кириб кетишига бир бахя қолди.

Бу тасодиф эмасди, «Ливерпуль» гол ўтказиб юборганидан кейин олдинроқда ўйнай бошлаган ва ҳисобни тенглаштирганди - 1:1.
«Сити» «Ливерпул»га қараганда кўпроқ назорат қилди, аммо кўп ҳолларда якуний зарба беришга шошилишмади ва кўп ҳолларда ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди. Асосан фақат Де Брюйне тўп ўзига келганида дарвозага аниқ зарба беришга ҳаракат қилди. Ҳужумлардан бири барибир голга олиб келди — ҳужумнинг иккинчи тўлқинида: Жезус Трентнинг ортида пайдо бўлди. Бўлим давомида «Сити» иккинчи бор «Ливерпул»нинг ожиз нуқтасига босим ўтказди: икки ҳолатда ҳам меҳмонлар концентрацияни йўқотиб, гол ўтказиб юборишди.
«Ливерпул»нинг танаффусга қадар берган зарбалари жуда камтарона: бири — гол билан якунланган ҳужумда, иккинчиси — Трентнинг майдон марказидан йўллаган зарбаси, бу ҳолатда Эдерсон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. Аммо иккинчи бўлим бошлангач, 50 сония ўтиб «Ливерпуль» дарвоза соҳасига учинчи зарбани берди — ва гол урди. Эътиборли жиҳати, Манега Салоҳ голли пас берди. Бунгача Миср Сенегалга мағлуб бўлиб, ЖЧ-2022 йўлланмасидан қуруқ қолгач, икки футболчининг муносабатлари бузилгани ҳақида миш-мишлар тарқаганди.
«Ливерпуль» танаффусдан кейин ҳимояда тартибли ўйнай бошлади — бўшлиқлар камайди ва «Сити» футболчилари ҳам рақиб ҳимоячилари ортига чопишни камайтиришди. Стерлинг дарвозани ишғол қилган бўлса-да, офсайд қайд этилди. Умуман олганда, иккинчи бўлимда тезлик пасайди — суперодамлар ҳам 90 дақиқа давомида майдон бўйлаб тўхтовсиз югура олишмайди. Аммо Клопп ҳам, Гвардиола ҳам ўйиндаги тезликни қайтаришга уринишди: меҳмонлар сафида Луис Диас, мезбонларда — Маҳрез ўйинга қўшилди.
Колумбиялик футболчи майдонда деярли сезилмаган бўлса, жазоирлик «Сити»га ғалаба олиб келиши мумкин эди. Аммо аввалига унинг жарима нуқтасидан йўллаган зарбаси устунга тегди, қўшимча дақиқаларда эса қарши ҳужум вақтида бироз юқорироққа зарба йўллади.

2:2 — рақиблардан бирортасини қаноатлантиргани даргумон, аммо чемпионлик учун курашдаги интрига сақланиб қолди, бу ўйин эса икки жамоа ҳам чемпионликка муносиб эканини яна бир бор кўрсатиб берди.
Конте Чемпионлар лигаси ҳудудига ёриб кирди
Эвертон – Манчестер Юнайтед 1:0
Гол: 1:0 – 27 Гордон.
Эвертон – Пикфорд, Коулмэн, Годфри, Кин, Миколенко, Делф (Дукуре, 84), Аллан, Ивоби, Кэлверт-Льюин (Грэй, 71), Ришарлисон, Гордон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Теллес, Матич (Мата, 64), Фред (Погба, 36), Бруну Фернандеш, Роналду, Рэшфорд (Эланга, 64), Санчо.
Огоҳлантиришлар: Погба (51), Гордон (75), Пикфорд (86), Роналду (87).
Фрэнк Лэмпард «Эвертон» бош мураббийлигида қўрқинчли статистика қайд этмоқда. Агар кубок ўйинлари чиқариб ташланса, «ирислар» АПЛда янги мураббий келгач, 9 ўйиндан 7тасида ютқазишди. Аммо бу «МЮ»га ёрдам бермади, омадсиз ва доим танқидга учраб келувчи Магуайр Гордоннинг зарбаси йўлидан чиқди ва рикошет Де Хеани иложсиз ҳолатга туширди. Ральф Рангник биринчи бўлимдаёқ Фред ўрнига Погбани туширди, аммо бу ҳам, бошқа ўзгаришлар ҳам, жумладан қарийб бир йиллик танаффусдан кейин чемпионат ўйинида майдонга чиққан испаниялик Мата ҳам ёрдам бермади.
«Қизил иблислар»да ўйин охирида ўйинни қутқариш учун сўнгги имкон юзага келди, аммо Пикфорд Криштиану Роналдунинг кучли зарбасини тўсди. Ушбу дарвозабоннинг ўйини туфайли Лэмпард ниҳоят манчестерликларни енгишни уддалади, у «Челси»даги фаолияти давомида бунга эриша олмаганди, Рангникда эса АПЛдаги ўйинларда ғолиб бўлиш кўрсаткичи 47 фоизни ташкил этмоқда. «Арсенал» ва «Тоттенҳэм»га етиб олиш имкони қўлдан бой берилди, жамоанинг чемпионлик учун назарий имкониятлари ҳам қолмади ва мавсум бирорта совринсиз якунланиши расман аниқ бўлди. Энди ёзда Эрик тен Ҳааг жамоани қайта қуришга уриниб кўради.
Ўйиндан кейин катта можаро юзага келди. Чемпионатда қаторасига тўртинчи ўйинни голсиз ўтказган Роналду трибуна остидаги йўлакка киришда мезбон жамоа фанатларидан бирининг телефонини синдирган. Кейинроқ португалиялик юлдуз ҳаракати учун узр сўраб, ёш мухлисни «Олд Траффорд»даги кейинги ўйинга таклиф этди, аммо «Эвертон» мухлиси бўлган боланинг онаси бу узрни қабул қилмади.
Саутҳемптон – Челси 0:6
Голлар: 0:1 – 8 Алонсо, 0:2 – 16 Маунт, 0:3 – 21 Вернер, 0:4 – 31 Хавертц, 0:5 – 49 Вернер, 0:6 – 54 Маунт.
Саутҳемптон – Форстер, Ливраменто (Смоллбоун, 73), Беднарек, Салису, Уокер-Питерс, Армстронг, Эльюнусси, Ромеу (Валери, 36), Уорд-Проуз, Армстронг (Диалло, 46), Адамс.
Челси – Менди, Тиаго Силва (Жеймс, 63), Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Лофтус-Чик, Ковачич, Канте, Маунт (Зиеш, 69), Ҳавертц (Пулишич, 46), Вернер.
Афтидан «Челси» ўз майдонидаги қаторасига икки мағлубиятдан кейин ўзига келиш учун бошқа стадионда ўйнаб кўриши керак эди. Жамоа ўз уйида «Брентфорд»дан тўрт гол қабул қилди (1:4), кейин Чемпионлар лигасида Бензема ҳет-трик қилди (1:3). Кўклар бахтига 3 мартдан буён ғалаба нелигини билмаётган «Саутҳемптон» машғулот манекенлари вазифасини ўтаб берди. Мезбонлар Томас Тухел шогирдлари қаршисида шу қадар ожиз қолишдики, лондонликлар АПЛдаги иштироки давомида илк бор биринчи бўлимнинг 21-дақиқасига келиб уч гол фарқи билан олдинга чиқиб олишди.
Ўйинда 2 гол ва бир ассистга муаллифлик қилган Маунт бу мавсумда «Челси»нинг энг яхши тўпурари ва энг яхши ассистенти бўлиб турибди (9+8). Мемлар қаҳрамони Вернер учун эса Англияда «Саутҳемптон»дан қулайроқ рақиб йўқ. Германиялик футболчи ушбу жамоага беш гол урган — бу «Челси» сафида бошқа жамоаларга урган жами голларидан кўп.
Барча турнирлар доирасида «Челси» қаторасига еттинчи сафар учрашувида ғолиб бўлди. Бу 1989 йилда ўрнатилган клуб рекорди такрорланиши ҳисобланади. 2019 йилда ҳам бу натижа такрорланган, аммо уни янгилашнинг имкони бўлмаганди, иккинчи уриниш муваффақиятли чиқиши учун кўклар «Сантьяго Бернабеу»да ғалаба қозониши керак бўлади.
Арсенал – Брайтон 1:2
Голлар: 0:1 – 28 Троссард, 0:2 – 66 Мвепу, 1:2 – 89 Эдегор
Арсенал – Рэмсдейл, Соареш, Габриэл, Уайт, Жака, Эдегор, Локонга, Смит-Роу (Нкетиа, 62), Ляказетт, Мартинелли (Пепе, 74), Сака.
Брайтон – Санчес, Данк, Велтман, Кукурелья, Уэбстер, Гросс, Биссума (Лаллана, 74), Мвепу (Лэмпти, 77), Кайседо, Мак Аллистер, Уэлбек, Троссард.
Тўртинчи ўринни эгаллаши кафолатлангандек кўринган «Арсенал» учун сўнгги ҳафта қора ҳафтага айланди. Душанба куни «канонирлар» сенсацион равишда «Кристал Пэлас»га ютқазишди (0:3). Шанба куни «Брайтон»га қарши ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлиб ҳам ютқазишди (1:2). «Чайкалар» рақиб ҳужуми остида тўпни узоқлаштиришди ва қарши ҳужум вақтида Троссар «тўққизлик»ни аниқ нишонга олди, бўлим охирида Мартинелли урган гол эса видеотакрордан кейин офсайд қайд этилиб, бекор қилинди.
Танаффусдан кейин деярли ҳеч нарса ўзгармади. «Арсенал» босим қилди — голни рақиб урди. Бу сафар Мвепу узоқ масофадан ерлатиб кучли зарба берди, Эдегорнинг голи эса ўйинни қутқариш учун жуда кеч урилди. Бу мағлубият «Тоттенҳэм» учун ажойиб совға бўлди, лондонликлар турнинг сўнгги ўйинида ғалаба қозониб, асосий рақибдан уч очкога ўзиб кетиши мумкин эди.
Астон Вилла — Тоттенҳэм 0:4
Голлар: Сон (3, 66, 71), Кулусевски (50).
Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Конса, Динь (Янг, 80), Коутиньо (Буэндиа, 70), Макгинн, Дуглас Луис, Рэмзи, Кэш, Ингз (Бэйли, 70), Уоткинс.
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Ромеро, Доэрти (Регилон, 21), Ҳёйбьерг, Бентанкур, Сон (Моура, 78), Кулусевски (Бергвейн, 84), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Ингз (21), Ҳёйбьерг (29), Эмерсон (74), Янг (82), Кейн (90+1).
«Шпорлар» бу вазифани аъло даражада уддалашди ва «Астон Вилла»нинг ҳимоясини тез ва осонлик билан ёриб ўтишди. Аммо айтиш керакки, «Тоттенҳэм» учун ҳам бу ўйин осон бўлгани йўқ ва Льорис биринчи бўлимнинг ўзида еттита сейв қилишига тўғри келди. Бундай ўйинда иккинчи гол керак эди ва унинг муаллифи Лондонга келгач очилган Кулушевски бўлди. Агар Антонио Конте мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринни сақлаб қолса, ушбу швед футболчисидан миннатдор бўлиши керак, қишда «Ювентус»дан олиб келинган футболчи италиялик мураббийнинг ишончини оқлади.
Аммо, албатта, Сон Хин Минни алоҳида эътироф этиш керак, у нафақат «Астон Вилла»ни таслим этди, бу кечада ҳет-трик қайд этиб, АПЛдаги голлари сонини 87тага етказди. У бир кечада уч зарбасини голга айлантириб, Тевес, Фернандо Торрес ва Азарни ортда қолдирди. «Тоттенҳэм» эса «Арсенал»дан олдинга чиқиб олди, принципиал рақибда ўтказилган ўйинлар сони камроқ бўлса-да, тақвим «шпорлар»да қулайроқ.

32 турдан кейинги вазият
Ўзаро ўйиндан кейин «Манчестер Сити»да 74 очко, «Ливерпул»да 73 очко, шу билан бирга, Клопп жамоасида тўплар нисбати яхшироқ: 72:20 га қарши 79:22.
Қизиқ томони Гвардиола мавсумнинг якунловчи турини Стивен Жеррард бошқарувидаги «Астон Вилла»га қарши ўтказади… Қуйида жамоаларнинг тақвими.
«Сити»: «Вулверҳэмптон» (17 апрел, сафар), «Брайтон» (20 апрел, уй), «Уотфорд» (23 апрель, уй), «Лидс Юнайтед» (30 апрел, сафар), «Ньюкасл» (7 май, уй), «Вест Ҳэм» (15 май, сафар), «Астон Вилла» (22 май, уй).
«Ливерпуль»: «Астон Вилла» (16 апрел, сафар), «Манчестер Юнайтед» (19 апрел, уй), «Эвертон» (24 апрел, уй), «Ньюкасл» (30 апрел, сафар), «Тоттенҳэм» (7 май, уй), «Саутҳемптон» (15 май, сафар, «Вулверҳэмптон» (22 май, уй).
Еврокубоклар ҳудуди. «Арсенал» ёки «Тоттенҳэм»?
Еврокубокларга ўрин берувчи уч ўрин деярли банд, тўртинчи ўрин билан 5 очколик фарққа эга бўлиб турган «Челси» бу ўринни бериб қўйиши даргумон, аммо тўртинчи ўрин учун жиддий кураш кечади. Аввалига фаворит — 2017 йилдан буён асосий еврокубокда ўйнамаган «Арсенал» эди, терма жамоа ўйинлари учун қилинган танаффусдан олдин Артета шогирдлари захирада ўйини бор ҳолда энг яқин таъқибчисини уч очколик фарқ билан ортда қолдираётганди, аммо танаффусдан кейин қаторасига икки мағлубия жамоанинг ҳолатини мураккаблаштирди, энди кўп нарса «Тоттенҳэм» билан ўзаро ўйин натижасига боғлиқ бўлади.
Бир муддат тўртинчи ўринда юрган «Манчестер Юнайтед» қатор муваффақиятсизликлардан кейин еттинчи ўринга тушиб кетди ва энди жамоа ЕЧЛ ҳақида унутса ҳам бўлади. Қолган ўйинларда жамоа ўзига кела олмаса, Европа Лигасидан ҳам умид узиши мумкин — бу турнирга фақат бешинчи ўринни эгаллаган жамоа боради, Роналду ва жамоа эса айни вақтда захирада бир ўйини бор ҳолда бешинчи ўринда бораётган «Арсенал»дан уч очко ортда.
«Арсенал»ни мавсумнинг қолган қисмида «Челси», «МЮ» ва «Вест Ҳэм» каби кучли рақиблар ҳам кутмоқда. «Тоттенҳэм»да эса жиддий рақиблардан фақат — «Ливерпуль», лекин чемпионлик учун курашаётган мерсисайдликлар бирорта очко йўқотишга рози бўлмайди. «Юнайтед»нинг муваффақиятсизликлари туфайли олтинчи ўринга чиқиб олган «Вест Ҳэм»да ҳам вазият яхши эмас, Мойес шогирдлари сўнгги турда «Брентфорд»га ютқазишди ва «Юнайтед»дан битта кўп ўйин ўтказишган. Бу жамоани кейинги турларда «Челси», «Арсенал» ва «Сити» каби рақиблар кутмоқда. «Юнайтед»нинг жиддий рақиблари эса — «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Челси».
«Тоттенҳэм»: «Ньюкасл» (3 апрел, уй), «Астон Вилла» (9 апрел, сафар), «Брайтон» (16 апрел, уй), «Брентфорд» (23 апрел, сафар), «Лестер» (30 апрел, уй), «Ливерпуль» (7 май, сафар), «Арсенал» (12 май, уй), «Бёрнли» (15 май, уй), «Норвич» (22 май, сафар).
«Арсенал»: «Саутҳемптон» (16 апрел, уй), «Челси» (20 апрел, сафар), «Манчестер Юнайтед» (23 апрел, уй), «Вест Ҳэм» (1 май, сафар), «Лидс» (7 май, уй), «Тоттенҳэм» (12 май, сафар), «Ньюкасл» (15 май, сафар), «Эвертон» (22 май, уй).
«Вест Ҳэм»: «Бёрнли» (17 апрел, уй), «Челси» (24 апрел, сафар), «Арсенал» (1 май, уй), «Норвич» (7 май, сафар), «Манчестер Сити» (15 май, уй), «Брайтон» (22 май, сафар).
«МЮ»: «Норвич» (16 апрел, уй), «Ливерпуль» (19 апрел, сафар), «Арсенал» (23 апрел, сафар), «Брентфорд» (2 май, уй), «Брайтон» (7 май, сафар), «Челси» (15 май, уй), «Кристал Пэлас» (22 май, сафар).
Хавфли ҳудуд. Қиммат таркиб «Эвертон»ни қутқаролмайдими?
Турнир жадвалининг қуйи қисмида жамоалар тиғиз жойлашган. Танаффусдан олдин «Норвич» умидсиз ҳолатда эди (қаторасига олти мағлубият ва 17 очко билан сўнгги ўрин). Аммо жамоа танаффусдан кейин икки ўйинда 4 очко олиб, вазиятини яхшилади, аввалига «Брайтон»дан очко олди (0:0), кейин тўғридан тўғри рақиб «Бёрнли»ни мағлуб этди (2:0). Жамоа ҳозир ҳам охирги ўринда, аммо энди 19-ўрин билан орадаги фарқ аввалгидек 4 мас, 1 очкони ташкил этмоқда. Жамоанинг навбатдаги рақиблари орасида ЕЧЛ ва ЕЛ ўринлари учун курашаётган «МЮ», «Вест Ҳэм», «Вулверҳемптон» ва «Тоттенҳэм» каби клублар бор, шундай экан, жамоанинг лигада қолиш имкониятлари яна пасаяди.
Таркибидаги футболчилар қиймати қарийб 500 млн еврони ташкил этадиган «Эвертон» ҳам Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи остида қолмоқда. Ҳозирда «ирислар» «Норвич», «Бёрнли» ва «Уотфорд» учлигидан иборат хавфли ҳудуддан атиги 4 очко олдинда.
Энг яхши тақвим «Бёрнли»да. Шон Дайчнинг топ-рақиблари орасида «Сити» ва «Тоттенҳэм» бор, аммо жамоа «Астон Вилла»га қарши захира ўйинига эга. «Уотфорд»ни эса «Ливерпул», «Сити» ва «Челси»га қарши ўйинлар, «Эвертон»ни — «Ливерпул», «Челси» ва «Арсенал» кутмоқда.
«Норвич»: «МЮ» (16 апрел, сафар), «Нюкасл» (23 апрел, уй), «Астон Вилла» (30 апрел, сафар), «Вест Ҳэм» (7 май, уй), «Лестер» (11 май, сафар), «Вулверҳемптон» (15 май, сафар), «Тоттенҳэм» (22 май, уй).
«Уотфорд»: «Брентфорд» (16 апрел, уй), «Манчестер Сити» (23 апрел, сафар), «Бёрнли» (30 апрел, уй), «Кристал Пэлас» (7 май, сафар), «Эвертон» (11 май, уй), «Лестер» (15 май, уй), «Челси» (22 май, сафар).
«Бёрнли»: «Вест Ҳэм» (17 апрел, сафар), «Саутҳемптон» (21 апрел, уй), «Вулверҳэмптон» (24 апрел, уй), «Уотфорд» (30 апрел, сафар), «Астон Вилла» (7 май, уй), «Тоттенҳэм» (15 май, сафар), «Ньюкасл» (22 май, уй).
«Эвертон»: «Кристал Пэлас» (16 апрел, уй), «Лестер» (20 апрел, уй), «Ливерпуль» (24 апрел, сафар), «Челси» (1 май, уй), «Лестер» (7 май, сафар), «Уотфорд» (11 май, сафар), «Брентфорд» (15 май, уй), «Арсенал» (22 май, сафар).
Тўпурарлар пойгаси. Сон Хин Мин Салоҳга чақириқ йўллади
Мавсумнинг биринчи қисмида етарлича гол уриб олган Салоҳ яққол пешқадам эди, аммо мисрлик футболчи терма жамоа билан аввалига Африка кубогида, кейин ЖЧ-2022 саралашида иштирок этди, клубда сўнгги вақтларда самарадорлигини пасайтириб юборди. «Ливерпул» ҳужумчиси шунга қарамай 29 ўйинда 20 гол билан биринчи ўринда (бештаси — пенальтидан). Сон Хин Мин эса сўнгги икки ўйинда 4 гол урди ва голлари сонини 17тага етказиб олган (пенальтидан гол урмаган).
Топ-4 да мисрлик тўпурарнинг жамоадошлари — Диогу Жота (15) ва Садио Мане (13) ҳам бор. 37 ёшли Криштиану Роналду 12 гол билан бешинчи бўлиб турибди. Шунингдек, Ҳарри Кейн ва «Брентфорд» ҳужумчиси Айван Тони ҳам 12тадан голни ўз ҳисобига ёзиб қўйишган.
Сўнгги икки мавсумда АПЛда чемпионлик интригаси кузатилмаётганди. Ковид йилида совринни рақибларга ҳеч қандай имкон қолдирмаган «Ливерпуль» қўлга киритган, кейинги мавсумда эса худди шу ҳолат «Сити» билан содир бўлганди. Энди эса ҳақиқий қирпичоқ бошланмоқда.
Мавзуга оид
15:56 / 22.05.2026
«Кетишим сабабини сўраманг». Гвардиола «Сити» билан хайрлашди
16:55 / 19.05.2026
Гвардиола «Сити»дан кетмоқда
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
16:00 / 19.02.2026