Жаҳон | 15:51 / 11.04.2022
4374
1 дақиқада ўқилади

Маск Twitter директорлар кенгашига киришга рози бўлмади

Миллиардер ўз қарори ҳақида директорлар кенгашига расман кириши керак бўлган куни маълум қилган.

Фото: Reuters

Илон Маск Twitter директорлар кенгаши таркибидан ўрин олишга рози бўлмади. Бу ҳақда Twitter бош директори Параг Агравал маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Маск Twitter директорлари билан «кўплаб мунозаралар» ўтказган, кейин эса уларнинг таклифини қабул қилмаган.

Миллиардер ўз қарори ҳақида директорлар кенгашига расман кириши керак бўлган 9 апрел куни маълум қилди, деган Агравал.

Маск компания акцияларининг 9 фоиздан ортиғини сотиб олганидан сўнг Twitter унга компания директорлар кенгашига киришни таклиф қилганди. 

Маск директорлар кенгашига кирганидан сўнг компаниядаги улушини 14,9 фоиздан ошира олмасди, энди эса унинг учун бундай чеклов йўқ, деб ёзади Bloomberg

Илон Маск ўтган ҳафтада 219 млрд доллар бойлиги билан дунёнинг энг бадавлат одамига айлангани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид