Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат 12 апрел куни соат 11:05 ларда Бухоро шаҳрининг Истиқлол маҳалласида юз берган. Ш.Н. исмли шахс “Аҳоли Транс” МЧЖга қарашли Shacman чиқинди ташиш машинасини кўп қаватли уй ёнидаги чиқиндихонадан бошқариб чиқаётиб чиқиндихона ёнидан ўтиб кетаётган Й.Н. ва болалар аравачасида бўлган, 2020 йилда туғилган С.А.ни босиб кетган.

Оқибатда улар оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жиззахда чиқинди ташувчи машинанинг газ баллони портлади. Икки киши оғир жароҳатланди