Қонун лойиҳаси волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси Ёшлар ишлари агентлигини волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида белгилашни ва унинг ваколатларини ифодалашни назарда тутади. Давлат бошқарув органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу соҳадаги ваколатлари такомиллаштирилмоқда.

Ишчи гуруҳ йиғилишида лойиҳадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришга қаратилган норма атрофлича муҳокама қилиниб, уни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифлар берилди.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.