Спорт | 02:40 / 13.04.2022
29635
3 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. «Реал» Мадриддаги «отишма»да камбэкка камбэк билан жавоб берди, Эмери «Бавария»ни «авария» қилди

Фото: GONZALO ARROYO MORENO/GETTY IMAGES

Европа Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг дастлабки икки иштирокчиси маълум бўлди. 

Сафарда «Челси»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган «Реал» Мадридда асосий вақтда худди шу ҳисобда имкониятни бой берди. Лондон клуби Маунт, Рюдигер ва Вернернинг голлари эвазига камбэк қилиб, вазиятни ўз томонига оғдирди. Аммо Родриго мезбонлар учун халоскор вазифасини бажариб, драматик беллашувни қўшимча бўлимларга олиб борди. 96-дақиқада эса Бензема мадридликларни яримфиналга олиб чиқадиган голни урди. 

Ўз майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозонган «Вильярреал» сенсацияни Мюнхенда ҳам давом эттирди ва Чуквуэзенинг 88-дақиқадаги голи эвазига дурангга эришиб, ўз тарихида иккинчи бор Чемпионлар Лигаси яримфиналига йўл олди. 

«Реал» финал йўлланмаси учун «Атлетико» — «Манчестер Сити» жуфтлиги ғолиби билан баҳс юритса, Эмери жамоаси «Ливерпуль» — «Бенфика» жуфтлигида устун келган клубга қарши ўйнайди. 

ЕЧЛ. 1/4 финал. 12 апрель
Жавоб ўйинлари

Реал — Челси 2:3
Голлар:
 Родриго (80), Бензема (96) — Маунт (15), Рюдигер (51), Вернер (75).
Реал – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Начо (Васкес, 88), Менди (Марсело, 78), Модрич, Кроос (Камавинга, 73), Каземиро (Родриго, 78), Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Себальос, 115). 
Челси – Менди, Тиаго Силва, Рюдигер, Жеймс, Алонсо, Лофтус-Чик (Сауль, 105), Ковачич (Жоржиньо, 105), Канте (Зиёш, 100), Маунт, Ҳавертц, Вернер (Пулишич, 83).
Огоҳлантиришлар: Жеймс (10), Бензема (37), Вальверде (68), Камавинга (90+1), Зиёш (102), Ҳавертц (109), Аспиликуэта (113), Карвахаль (118).
Биринчи ўйин — 3:1.

Бавария — Вильярреал 1:1
Голлар:
 Левандовски (52) — Чуквуэзе (88).
Бавария – Нойер, Эрнандес (Дэвис, 87), Упамекано, Павар, Горетцка, Киммих, Мусиала (Гнабри, 82), Мюллер (Шупо-Мотинг, 90), Левандовски, Коман, Сане. 
Вильярреал – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Ло Чельсо, Коклен (Чуквуэзе, 84), Капу, Парехо (Орье, 90+3), Херар Морено, Данжума (Педраса, 84).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (33), Фойт (59), Ло Чельсо (90+1).
Биринчи ўйин — 0:1.

Мавзуга оид

Эълонлар