Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари лицензиясиз ҳайдовчидан пора олаётганда ушланди
Бошқарманинг икки нафар ходими ҳайдовчидан талаб қилинган пулни олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, фуқаро А. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзидан пул талаб қилган Автомобил ва дарё транспорт агентлиги ходимларига чора кўришни сўраган.
А.нинг аризасига кўра, 2022 йил 12 апрель куни у Damas машинаси билан Самарқанд шаҳрида киракашлик қилиб юрган вақтида, Университет хиёбони кўчасида хизмат олиб бораётган Автомобил ва дарё транспорти агентлиги ходимлари тўхтатган.
Сўнг улар А.га лицензиясиз кира қилиб юрганини айтишган ва баённома расмийлаштирмаслик эвазига 500 минг сўм пул талаб қилишган. А. дан 200 минг сўм олишган ва яна 300 минг сўм талаб қилишган.
Мазкур аризага асосан, 2022 йил 13 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида, тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Автомобил ва дарё транспорти агентлиги ходимлари Э.О. ва А.С. ариза муаллифидан 300 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:59 / 17.11.2024
Энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газчи ва ҳисобчи ушланди
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
13:46 / 14.11.2024