Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги темирйўл орқали ташилаётган ҳарбий техникалар юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда темирйўл вагонларида ҳарбий техникалар олиб ўтилгани бўйича тарқалган видеолар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга ошириб борилади.
Тармоқларда тарқалган видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларга юборилиши акс этган.
Аввалроқ, ўзбекзабон Telegram-каналларида «Тошкент аэропорти ёнидаги темирйўлдан вагон-вагон ҳарбий техникалар олиб ўтилгани, бу ҳарбий техникалар қаерга нима учун олиб кетилгани бизга қоронғи», деган видеолар тарқалган эди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
09:27 / 16.05.2026