Қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Пахтаобод туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбирда, туман ирригация бўлими техник-гидротехниги Ш.Д. фуқаро Г.га туман ҳокимлиги захирасидаги 10 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини Кадастрлар палатаси Пахтаобод тумани филиали муҳандиси вазифасида ишловчи укаси Н.Д. орқали тайёрлаб беришни ваъда қилиб, хизмат ҳақи 100 АҚШ доллари бўлишини айтган. Улар 10 100 АҚШ долларини укаси Н.Д. билан биргаликда олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда темирйўл станцияси тасарруфидаги ерни сотиб юбормоқчи бўлган станция бошлиғи ушланганлиги хабар қилинган эди.